product summery
Ҳалқа шаклида тўғралган пиёз ва қовурилган гўштни маза қилиб истеъмол қилиш Жен Синсерога одатлар ҳақида беназир китоб ёзишга халал беролмади. Анчагача чираниш мумкин, лекин барибир тонгги соат бешда уйғонишни, бадантарбия қилишни ва тиш тозалайдиган ипдан фойдаланишни ўрганолмаслик мумкин. Бироқ ушбу китоб муаллифининг фавқулодда иқтидори шиддатли трансформацион жараённи йўлга қўядики, ҳар кунги ҳаракатларингиз ва фикрларингиз ўзгараётганини ўзингиз сезмай қоласиз. Қўлингиздаги китоб ёмон одатларни яхшиларига алмаштириш бўйича 21 кунлик марафондир. Марафон эса қуйидагича ишлайди: ўзингиз учун янги машқ ўйлаб топасиз ва уни ажратилган муддат охиригача бажаришда давом этаверасиз. Натижада нафақат ҳаётингизни ўзгартирасиз, қолаверса, юрагингизда ғайрат жўша бошлайди. Қолаверса, кичик иллатларингиз учун ўзингизни койишни бас қиласиз..