product summery
Диққат: агар пулни ёмон кўрсангиз, бу китобни ўқиманг. Муваффақиятли бизнес соҳиби бўлиш учун тасодифий ҳаракатлардан тийилиб, пухта режа асосида ишлаш керак. Одатда маркетинг режа тузиш мураккаб ва кўп вақт оладиган жараён. Шу боис аксар ишбилармонлар унга етарли вақт ажратмайди. Ўзининг «Бир варақли маркетинг режа» китобида тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб маркетинг режа қандай қилиб осон ва тез битказишни ўргатади. У биргина саҳифага сиғади, тўққиз катакдан иборат бўлади. Унинг ёрдамида сиз мураккаб маркетинг режангизни тузиб, бошловчидан соҳа устасига айланишингиз мумкин. Бизнес энди бошлаяпсизми ёки тажрибали тадбиркормисиз, бундан қатъи назар, бир варақли маркетинг режа бизнесингизни ўстирадиган маркетинг режа тузишнинг осон ва тезкор усулидир. Ушбу янги китобда сиз қуйидагиларни билиб оласиз: • Қандай қилиб янги мижозлар топиш ва мавжудларидан кўпроқ фойда олиш; • «Катта бизнес»ларга мўлжалланган маркетинг кичик ва ўрта бизнес стратегияларини ўлдириши сабаблари; • Том маънода бир саҳифали шахсий маркетинг режа тузишдаги оддий босқичли жараён. Шунчаки китобни ўқиб, боблар сўнгидаги бир варақли маркетинг режанинг катакларини тўлдириб кетинг. • Қандай қилиб рақибларни енгиш ва ўзингизни мижоз учун ягона танловга айлантириш; • Қандай қилиб тўғридан тўғри жавоб маркетинг сирларидан фойдаланган ҳолда, кичик бюджет билан катта натижаларга эришиш; • Қандай қилиб маҳсулот ва хизматларингизга юқори нарх қўйиш ва мижозлар розилигини олиш..