product summery
Мустақиллик йилларида иқтисодий — ижтимоий сохада қатор имкониятлар билан бир қаторда маънавий соҳада ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Чунончи, улур аждодларимиздан қолган бебаҳо маънавий мерос — тариҳ адабиёт, аниқ фанлар, фалсафа, мантиққа оид ноёб қўлланма асарлар жорий алифбога ўгирилди ва халқимизга тақдим этилди. Бироқ, соха мутахассисларининг маълумот беришича, биргина Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик қўлёзмалар институти фондида тадқиқотчисини ўқувчисини кутиб турган минглаб қулёзма асарлар мавжуд. Уларнинг аксарияти араб ёзувида эканини инобатга олинса, бу сохада билимдонларни кўплаб етиштириш долзарб вазифалардандир..