product summery
Ҳикмат - арабча сўз бўлиб, бир сўзни ўз ўрнида, керакли одамга, керакли миқдорда айтиш ёки бир ишни вақтида, етарлича, пухта қилиб бажариш маъносини билдиради. Ҳикмат - Аллоҳ таолони таниш йўлларидан биридир. Қўлингиздаги мазкур рисола муаллиф томонидан ҳикматлар денгизидан йиғилган марварид шодалари каби бебаҳо маънавий бойлик десак муболаға бўлмайди. Ушбу мўъжаз қўлланма ҳаётда ўз ўрнингизни топиш ҳамда муваффақиятларга эришишда сизга ас қотади деган умиддамиз. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсасидир, мўмин киши уни қаерда топса ҳам олади", дея марҳамат қилганлар..