Қурони Карим оятлари мазмун-маъносининг ўзбекча изоҳли таржимаси (А4, қаттиқ)

168 000

product summery

Қуръони каримни Аллоҳ таоло шак-шубҳа ножоиз бўлган ушбу китоб тақводорлар учун дастуруламалдир (Бақара сураси, 2-оят) деб атаган. Уламолар таърифида у тиловати, қироати ибодат ҳисобланувчи китобдир [МС, УТ].[1] Муҳаммад а.с. қирқ ёшга етганларида Қуръони карим ваҳий қилина бошлайди. У йигирма уч йил мобайнида сура ва оят шаклида туширилган. Баъзи оят араб алифбосидаги биргина ҳарфдан иборат бўлса айрими бир сўз, битта бирикма ёки бир ва ундан ортиқ гапдан иборат. Энг катта оят бир саҳифани ташкил этади (Бақара сурасининг 282-ояти). Қуръони каримда жами 6236 та оят мавжуд. Шундан 4780 таси Маккада, 1456 таси Мадинада тушган [АбМ, 613-бет]. Бу оятлар 114 сурага бирлаштирилган. Суралар ҳам ҳажман бир хил эмас. Энг кичик сурада 3, энг катта сурада 286 оят бор. Сураларнинг барчаси номланган. Баъзи суранинг номи унинг бошидаги сўздан олинган бўлса айрими унда баён қилинган воқеа-ҳодиса билан боғлиқ. Тўртта сурани номлашда эса араб алифбоси ҳарфларидан фойдаланилган: Тоҳа, Ёсин, Сод, Қоф. Буларнинг асл маъноси ёлғиз Аллоҳга аён. Улар Қуръони каримнинг ўзида муташабиҳ деб аталади (Оли Имрон сураси, 7-оят). Айрим суранинг номи икки ва ундан ортиқ..

Soni