product summery
Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этиб келмоқда, улкан илм уммонидан қимматбаҳо дурлар топилмоқда. Бундан кейин ҳам то қиёмат қадар сийратни ўрганиш давом этади ва янги-янги билимлар кашф қилинади, иншааллоҳ. Ушбу мавзудаги навбатдаги туҳфалардан бири Абдулазиз Усмон муаллифлигидаги «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлари» номли китоб бўлди. Унда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги кун тартиблари баён қилиб берилган. Китобнинг ёзилиш услуби енгил бўлиб, ўқувчининг тушуниши, эслаб қолиши осон бўлишига эътибор берилган. Шу билан бирга, оят ва ҳадислардан далиллар келтирилгани китобнинг илмий қадрини белгилайди. Ушбу китоб ҳурматли китобхонларимизнинг қўлларига етиб бориб, уларнинг қалбидан жой олган китобхонлардан бири бўлишига умид қиламиз..