product summery
Дардни берган Парвардигор унинг шифосини ҳам берган. Шифони эса асосан набототда, ҳайвонотда ва табиат қўйнидаги бошқа неъматларда қилиб қўйган. Ана шундай шифобахш неъматлардан бири юртимизда ҳам кўп учрайдиган седанадир. Ҳадиси шарифда седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир, дейилган. Ушбу китобчада седананинг хосияти, седана ва унинг ёғи қандай касалликларга шифо бўлиши, халқ табобатида уни қўллаш усуллари ҳақида сўз юритилади..