product summery
Ҳар бир инсон фаровон ҳаёт кечиришни, оиласи тинч, ишлари унумли, соғлиғи мустаҳкам бўлишини истайди. Бироқ бу нарса ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Чунки бахтга эришишнинг ўз мезонлари бор. Қолаверса, бахтни пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Зеро, бахт доим ҳам моддиятга боғлиқ эмас. Ҳаётда тўкис бахтга эришган инсонлар жуда кам. Кимнингдир соғлиғи яхши бўлса, рўзғор тебратишда, тирикчиликда муаммолари бор. Яна кимнингдир топиш-тутиши яхши-ю, соғлиғи ёмон, оиласи нотинч. Тўкис бахтга эришиш учун инсон олдида қандайдир тўсиқлар, муаммолари туради. Уларни ечиш учун етарли илм, кўникма, ҳаётий тажриба талаб этилади. Ушбу "Бахтли ҳаёт сари" китобидан қалб хотиржамлиги, оилавий тотувлик, соғлик-саломатлик ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. Жумладан, оила қуриш арафасида турган ёшларга фойдали маслаҳатлар берилган, турмушда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш, моддий, руҳий иллатларни даволаш борасида йўл-йўриқ кўрсатилган. Ушбу китоб ҳаёт моҳиятини теранроқ англашда, ҳақиқий бахтга эришишда сизга яқин кўмакчи бўлади, деган умиддамиз. .