product summery
Қўлингиздаги китоб икки улуғ ибодат: дуо ва зикр учун бағишланган. У ибодатларда, дуоларда, зикрлар ва одоб-ахлоқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам изларидан эргашишни истовчилар учун жуда фойдали манбадир. Муаллиф унда мусулмон киши умр бўйи амал қиладиган амалларни тўплаган. Имом Нававий “Ал-азкор”нинг муқаддимасида “Насоийнинг китобидан кўра, Ибн Суннийнинг “Кеча ва кундуз амали” китоби нафисроқ ва фойдаси кўпроқ”, деган. Китобни Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир ўқувчига фойдали қилсин..