product summery
Бир неча кунда миллионер бўлиш мумкинми? Шу билан инсоннинг истаклари поёнига етармикан? Қўлингиздаги китоб - "Сармоядор"нинг бош қаҳрамони Фрэнк Каупервуд ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди... "Сармоядор" - америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг "Истак трилогияси" дан жой олган ушбу асари 1912 - йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарльз Йеркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир. Ягона китоб кўринишида!.