product summery
Тўпламда Наманган вилояти ҳудудидаги жой номлари, суғориш иншоотлари, археологик ёдгорликлар, меъморчилик обидалари, Наманган тарихини безаган улуғ сиймолар ҳақида 1300 дан ортиқ турли ҳажмдаги маълумотлар берилди. Китоб 90-йиллар аввалида «Наманган вилояти» Қомусини яратиш мақсадида Д. Дадажонова, О.Абдуллаев, И.Абдуллаев, А.Убайдуллоҳ, Б.Исҳоқов, Л.Маҳмуд, А.Акбаров, Ф.Мирзаев каби олим, адиб ва журналистлар, туманлардаги тарих, география, тил ва адабиёт ўқитувчилари ёрдамида жамланган ҳужжатлар асосида ёзилди, янги маълумотлар ҳисобига бойитилди. Китоб вилоят табиати, географияси, топонимикаси ва тарихини ўрганувчи ўқитувчилар, талабалар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. У Наманган вилояти ҳақида тўлақонли маълумотлар мажмуини яратиш йўлидаги биринчи қадам эканлигини, барча мавзуларни тўла ёритишнинг имконияти бўлмаганлигини, айрим мақолалар, айниқса, жой номларига доир материаллар маҳаллий аҳоли тилидан ёзиб олинганлигини эътиборда тутиш сўралади. «Наманган вилояти» ихчам маълумотлар тўпламига мавзулар бўйича кирилл ёзувидаги алифбо асосида тартиб берилди. У 5 қисмдан иборат. Ҳажми - 18,25 босма табоқ..