product summery
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ўзининг муқаддас каломини тартил билан ўқишни буюрган. Қуръони каримни тажвид қоидаларига риоя этган ҳолда ўқиш ва унинг маъноларини тадаббур қилиш илоҳий амрдир. Шунга кўра, Қуръон ўқиш ҳар бир мўмин-мусулмон учун ўта масъулиятли ва савобли амал бўлиб, ўрганувчидан алоҳида меҳр-ихлосни, зарур даражадаги билим ва маҳоратни талаб қилади. Гулобод ҚУДРАТУЛЛОҲ қизининг «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари» номли китобига илова қилинаётган ушбу аудиотўплам Қуръон ўқишни ўрганиш ҳамда уни ёд олишда сиз азизларга беминнат ёрдамчи бўлади, деган умиддамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг руҳсати билан тайериаланди Semurg' Media 2013. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.