product summery
Ушбу ёрдамчи ўқув қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган. Қўлланмада, асосан, интернет орқали амалга оширилаётган таҳдидлар, ёшлар онгига салбий таъсир этадиган бузғунчи ғоялар ва “оммавий маданият” ниқоби остидаги маданиятсизликнинг салбий оқибатлари аниқ далиллар ва ҳаётий мисоллар асосида ёритилган. Бундай таҳдидларга қарши курашиш ва ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш асослари миллий ва диний жиҳатдан баён қилинган. Шунингдек, бузғунчи ғояларнинг асл қиёфаси ҳаётий фактлар, савол-жавоблар ва психологик тестлар орқали батафсил ифодаланган..