product summery
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Зикр, дуолар, истиғфор ва тавба» деб номланган 35-жузи. Туркумнинг ушбу жузи дийнимизнинг энг гўзал, энг нозик жиҳатларига – Аллоҳ таолонинг зикрига, У Зотга дуо қилиш, гуноҳларга истиғфор айтиш ва улардан тавба қилишга бағишланган. Ушбу китобни ўқиб зикр, дуо, истиғфор ва тавбанинг моҳияти, ҳикматлари, одоблари ва тартиб-қоидаларини ўрганасиз. Шунингдек, зикрнинг маълум лафзларни кўзни юмиб олиб такрорлашдан кўра улкан нарса эканлигини, дуо ҳам оят ёки ҳадисда келган ибораларни ёки ўзи тўқиган сўров маъносидаги сўзларни икки қўлни кўтариб талаффуз қилишдан кўра умуман бошқа бир ҳол эканини, истиғфорнинг фойдалари жуда кўп эканини ва тавбанинг ҳақиқати нимадан иборатлигини ҳам билиб оласиз..