Китоб ал-харож (A5,қаттиқ)

  • Nashriyot: Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмаси
  • Bo‘limi: Ўқув қўлланмалар
  • Muallifi: Имом Абу Юсуф, Яқуб ибн Иброҳим Куфий
65 000

product summery

"Китоб ал-харож" ислом таълимотидаги ҳанафий мазҳаби бўйича битилган илк ёзма манбалардан ҳисобланиб, мусулмон ёзма анъанасининг бизгача етиб келган бебаҳо ёдгорлигидир. Асарда ислом динидаги солиқ тизими кенг маънода ёритиб берилган, шунингдек, ердан фойдаланиш ва унга ишлов бериш, сувдан фойдаланиш, халқаро ташқи сиёсат, бошқа дин вакиллари билан муносабатдаги бағрикенглик, жамиятдаги ахлоқсизлик ва жиноятларга барҳам бериш каби муҳим масалалар таҳлил қилиниб, уларнинг ечими баён этилган. Асардаги ҳар бир масала нақлий далиллар - Қуръони карим оятлари ва ҳадислар билан асосланиб келтирилгани ва изоҳлангани мазкур китобнинг ҳанафий мазҳаби таълимотида тутган ўрнини янада оширади. Китобдан исломшунос, диншунос, тарихчи, ҳуқуқшунос, сиёсатшунос каби мутахассислар ва кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин..

Soni