product summery
Шундай қилиб, қимматли вақтимиз беҳуда ўтмади: жаҳон тафаккури тарихида муҳим ўрин забт эта олган ватандошларимиз – машҳур олимларнинг имло мажлисларида бўлдик, мунозараларида қатнашдик, панд-ўгитларини, ваъзларини тингладик. «Ҳикматнома»да битилганидек, олимлар билан ўтирсанг, фойда оласан. Чунки гул ёнида ўтирган одамга гул ҳиди уриб қолади. (Т., «Чўлпон», 1992, 98-бет.) Илоҳо, «Насабнома»дан бебаҳра, бенасиба қолмаганимиз – маънавиятимизни янада бойитишга озгина бўлса-да ҳисса қўшилгани рост бўлсин. Аллоҳ унда номлари тилга олинган улуғ аждодларимизнинг руҳи покларини ҳаммамиздан рози айласин; ҳар ерда, ҳар ишда ҳамиша барчамизни Ўзи қўлласин..