product summery
Муҳтарам китобхон! Сиз, албатта, қатор дидактик рисолалари орқали адиба Турсуной Содиқованинг ижоди билан яхши танишсиз. Адибанинг нашриёт-матбаа уйимизда чоп этилган «Жаннатим онам», «Муҳаббат нима?», «Ўғлим, қизим, сенга айтаман», «Умр биттадир», «Қуёшларим, ойларим», «Бахт қаерда?», «Мен кимни севдим?», «Сабаб ва натижа» каби китоблари аллақачон ихлосмандлари қалбидан жой эгаллаб улгурди. Унинг «Бугунги эркаклар» деб номланган китобида ҳам муаллиф ўзининг бир қанча ҳаётий хотираларидан битиклар битган, савол-жавоб услуби орқали мухлислари билан туғридан-тўғри мулоқотга киришган суҳбатлари китоб шаклига келтирган. Муҳтарам ўқувчиларимиз таклиф-истакларини инобатга олган ҳолда ушбу китоб чароғон чироқ маънавий нур таратиб, ўқувчилар кўнглига учун қайта нашр этаяпмиз. .