product summery
"Hilol Nashr" нашриёти мумтоз адабиёт дурдоналари рукни остида Фузулий қаламига мансуб "Қалб гавҳари" номли китобни тақдим қилади. Оташнафас шеърлари билан туркий халқларнинг муштарак шоирига айланиб кетган, асрлар давомида туркий шеъриятга кучли таъсир кўрсатиб келган Муҳаммад Сулаймон ўғли Фузулий ўзбек халқи орасида ҳам машҳур. Ўтмишда ҳофизхонлик, навоийхонлик, бедилхонлик қатори фузулийхонлик ҳам кенг тарқалган, шоир асарлари мадрасаларнинг ўқув дастурига киритилган эди..