product summery
Ушбу асарда ислом дини ниқоби остида пайдо бўлган оқим ва фирқаларнинг юзага келиши, уларнинг ботил ақидалари, фаолият услублари, ўз замонасида уларга нисбатан муносабат масалалари тарихий фактлар ва асосли далилларга таянган ҳолда ёритилган. Шунингдек, ушбу асарда Аҳли Сунна вал-Жамоа ақидасига биноан мазкур фирқаларнинг даъволари пуч эканлиги ҳужжат ва далиллар билан рад қилиниб, соф диний ақидамизга ёт эканлиги исботланган. Айни пайтда тарихий оқим ва фирқалар замонавий экстремистик ҳаракатлар учун ўзига хос манбаларга айлангани, уларнинг таъсирида шаклланган гуруҳлар фаолиятига хос хусусиятлар қиёсий таҳлил қилиниб, ижтимоий барқарор ҳаётга таҳдид солаётгани очиқ-ойдин баён қилинган..