product summery
Ушбу китоб улуғ имом, «ҳужжатул-ислом» Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Абу Ҳомид ат-Тусий ал-Ғаззолийнинг Байрутда нашр қилинган IV жилдлик «Иҳёу улумиддин» («Дин илмларини жонлантириш») асаридан танланди. Китобда тавба амали билан боғлиқ барча ҳолат-ҳусусиятлар Қуръон, ҳадис ва солиҳ салафларимизнинг сўзлари асосида батафсил ёритилган. «Тавба китоби»дан ислом тарихи, иймон асослари ва тақво масалаларига қизиққан кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин. Ҳозир сенда бу икки ўтдан енгилроғини, тафти пастроғини танлаш имконияти бор. Сен учун тўшалган ихтиёр гилами ҳали йиғиштирилгани йўқ. Ҳали сен жаннатда бўлмасанг-да, зўрлик билан жаҳаннамга ҳам ҳайдалмадинг. То имкон бор экан, надоматга шошил, дўзахдан сақлан... («Тавба китоби» китобидан).