product summery
Асл ижодкорнинг тасаввури, тафаккури, ақл-закоси фақатгина реалистик асарлар билангина чекланиб қолмайди. У ҳамиша бесарҳад кенгликларда кезинади, оқибатда ҳаёлий асарлар яратади. Уларнинг замирида ҳам аччиқ ҳақиқатлар ётади. Тоҳир Маликнинг шу руҳдаги ҳикояларида ҳам ҳаётнинг паст-баланди ва турфа жилваларини кўриш мумкин. Тоҳир Малик нафақат носир, балки маҳоратли таржимон ҳам эди. Унинг сара таржималарини ўқир экансиз, кўзингизга ёш келади, ёзувчининг зукколигига таҳсинлар айтасиз..