Ҳалокат (А5, юмшоқ)

14 000

product summery

Машҳур ҳинд ёзувчиси, шоири, драматурги. Давлат ва жамоат арбоби. Нобель мукофоти лауреати. 1861 йил 7 майда Калкуттада туғилган. Калкутта ва Лондон университетларида таҳсил олган (1878 – 1880). Дастлабки шеър, достон ва мақолалари Англияда нашр этиладиган “Гянанкур”, “Бҳарати” журналларида эълон қилинган. Таҳсилдан сўнг, Ҳиндистонга қайтган ижодкор “Валмика даҳоси” (1881) драмасини, “Оқшом қўшиқлари” (1882), “Тонгги қўшиқлар”, “Суратлар ва қўшиқлар” номли шеърий тўпламларини чоп эттиради. Кейинчалик насрда ёзилган “Бибҳа соҳили” (1883), “Донишманд рожа” (1886) тарихий романлари ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинади ва юксак баҳоланади. Рабиндранат Тагор бадиий ижод билан бир қаторда Ҳиндистон давлатининг масъул лавозимларида ҳам фаолият олиб борган. Жумладан, “Браҳма Самаж” диний-маърифий жамиятининг котиби вазифасида ишлаган пайтларида ёзилган асарлари – “Читра” (1896), “Лаҳза” (1900) шеърий тўпламлари, “Ража ва Раний” (1889), “Қурбонлик” (1890), “Читрaнгода” (1892), “Малини” (1895) фалсафий драмалари ва “Ҳисоблар” (1891), “Жазо” (1893), “Нур ва соялар" (1894) каби ҳикояларида ҳинд халқининг инглиз мустамлакаларига қарши кураши тасвирланган. Рабиндранат Тагорни “Кўзга тушган чўп” (1902), “Ҳалокат" (1905) романлари ҳамда “Бузилган уя” (1903) қиссаси адабиёт оламида янада машҳур қилган. Унинг “Халқ қалби” номли қўшиғи (1911) Ҳиндистон Республикасининг, ватанпарварлик ҳақидаги “Менинг олтин Бенгалиям” қўшиғи (1913) эса Бангладеш халқ республикасининг миллий мадҳияси сифатида янграйди. Рабиндранат Тагор 1941 йил 7 августда вафот этган.

Soni