Охират озиғи (А5, юмшоқ)

  • Nashriyot: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси
  • Bo‘limi: Маърифий асарлар
  • Muallifi: Ҳожи Мирзо Абдулло Мирзо Калонзода Хўжандий
13 000

product summery

Ушбу китоб мустақилликнинг дастлабки йилларида Ҳожи Мирзо Абдулло Мирзо Калонзода Хўжандий томонидан тожик тилида тайёрланган бўлиб, уни Комилжон Исроилов ўзбек тилига таржима қилган. Нашрга тайёрловчи китобнинг «Сунгги сўз ўрнида» қисмида қуйидаги фикрларни билдирган: «Азиз биродарлар ва муҳтарам сингиллар! Камина мазкур китоб муаллифлигига даъво қила олмайман ва узимни бунга лойиқ деб ҳам билмайман, нимаики ёзган бўлсам, турли китоблардан териб олиб, тайёрланган гулдасталар». Шундай экан, биз қайта нашрга тайёрловчилар хам бирмунча тўлдириш, тузатиш киритган бўлсак-да, мазкур китобга муаллифлик даъвосидан йироқмиз. Китоб сизларга манзур бўлса, уни биринчи бўлиб нашрга тайёрлашга қўл урган Ҳожи Мирзо Абдулла Мирзо Калонзода Хўжандийнинг руҳларини шод қилган бўламиз. Илоҳим, жойлари жаннатда булсин. Омин..

Soni