Дардингизни олай (А5, юмшоқ)

  • Nashriyot: Ибн Сино
  • Bo‘limi: Табобат
  • Muallifi: Маърифат Орифжонова
7 000

product summery

Тиббиёт масканида узоқ йиллардан буён холис хизмат қилиб келаётган маърифат Орифжонова ўз мухлисларига маънавий жиҳатдан арзигули рисола тақдим этди. «Дардингизни олай» деб аталган бу тўплам исми жисмига монанд. Бинобарин, рўзғор-оилабоп бу китобчада ёшу қарида учраши мумкин бўлган хасталикларда қўлланадиган муолажалар қаламга олинган. Унда тиш оғриғи борми, тумову санчиқми, ҳушдан кетишми, электр токи уриши-ю бурун Қонашими буларнинг ҳаммасида қандай тадбирлар кўриш хусусида сўз боради. Бунинг устига овқатланиш сирлари, нозу-неъматлар, шифобахш кўкатлар хосияти ҳақида ҳам бафуржа сўз юритилади. Ораста бўлиш учун бадан парвариши (юз доғи, қазғоқ, соч тўкилиши, ажин тушиши ва ҳоказолар), об-ҳавога қараб кийиниш, турли дориларни ишлатиш, қоидалари, тиббий муолажалар ҳам тилга олинадики, китобча ана шулар ҳақида ҳам сизнинг яқин маслаҳатгўйингиз бўлади. Рисола кенг халқ омасини тиббиёт илмидан озми-кўпми бохабар ва баҳраманд қилади, деган умиддамиз..

Soni