product summery
Ўлим ёди қалбда ўчмас из қолдиради. Уни эсга олиш кўнгилни юмшатади ва Аллох таолога тавба билан юзланишга чорлайди. Фоний дунёга кўнгил боғламасликни, ўткинчи орзуҳаваслардан тийилишни эслатиб туради. Кишини охират саодатига муносиб бўлишга етаклайди. Шу боисдан Қуръони Каримда ўлим қайта-қайта зикр этилган. Ундаги оятлар кофир ва осийларни ўлим рубару келгандаги азоб билан кўрқитса, ўлимга ҳозирлик кўриб, амалларини у келадиган кунга тахт қилиб қўйган мўмин кишиларга қувончли хушхабар беради..