product summery
Шариатимизда «Ғийбат» деб бирор кишининг ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, агар эшитса, унга оғир ботадиган, дили ранижийдиган тарзда баён этишга айтилади. Бунда ғийбат қилувчи хоҳ тили билан айтсин хоҳ қалами билан ёзсин ёки тана аъзолари билан ишора қилсин, ғийбат қилинган киши хоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамият йўқ. Кишида мавжуд бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади..