Тадбиркорлар учун ўнта aмр (А5, қаттиқ)

  • Nashriyot: Baktria press
  • Bo‘limi: Бизнес
  • Muallifi: Марио Брюльман
160 000

product summery

Маълумки, ҳар қандай компанияни бошлаш, уни кенгайтиришдан мақсад муваффақиятга эришишдир. Концепциялар иш бермоғи даркор ва омилкорлик бу борада жуда катта рол ўйнайди. Шу вақтнинг ўзида, ҳақиқий муваффақиятга қачонки компанияга даромад келишидан ташқари унга алоқадор томонлар ва бутун атрофдагиларнинг турмуш даражаси яхшилансагина эришилади. Бизнес ва иқтисод масалаларига бағишланган мазкур тўпламда Марио Брюльман иш бошқаришнинг энг муҳим элементларига эътибор қаратади ва барча кераксиз нарсаларни четга суради. Муаллиф бир қатор, муаййан вазиятларни кўриб чиқади, тегишли кўрсатмаларни беради, рағбатлантиради ва насиҳат қилади. У Муқаддас Китобдаги ўнта амрда берилган тушунчаларни мунтазам ва тушунарли равишда ўзининг бизнес-иқтисодий муҳокамаларига улаштириб, бу билан иқтисодий бошқарув ва бизнес ахлоқий принципларининг бир-бири билан қанчайин боғлиқ эканлигини кўрсатади. Швейцария, Руминия, Молдова, Албания, Непал, Вьетнам ва Марказий Осиё мамлакатларида минглаб стартаплар ва компанияларнинг кенгайтирилиши билан боғлиқ мисоллар ушбу китобда берилган материалларга манба бўлиб хизмат қилади. Марио Брюльман 1951 йилда туғилган. Ҳозирда халқаро бошқарув ишлари бўйича маслаҳатчи, раҳбар ходимларнинг мураббийи лавозимида иш олиб боради. 2009 йилда у "Swiss Consulting Group" нинг нотижорат бўлими - "Swiss Create" гa aсос солди. Фаолиятига келсак, у хусусан энди-энди оёққа туриб, ривожланаётган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш концепцияларини тақдим қилишга ихтисослашган бўлиб, бундан мавжуд иш ўринларни сақлаб қолиш ва янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилади..

Soni