product summery
Вена, 1939 йил. Нацистлар полицияси оддий ҳунарманд Густав Кляйнман билан унинг ўғли Фрипни ҳибсга олиб, уларни Бухенвальдга жўнатадилар. Маҳбуслар у ерда қийноқ, очлик ва концлагер қурилиши бўйича тинкани қуритадиган оғир меҳнатдан азобланадилар. Бир йил ўтгач, улар орасидаги ришталар оғир синовга дучор бўлади. Густавни Освенцимга жўнатадилар, бу эса, моҳиятан ўлим ҳукмини билдирарди, Фриц ўз жонини асраш ҳақида ўйламасдан, отасининг ортидан кетади. Густавнинг махфий кундалик дафтарига асосланиб ва архив материалларини синчковлик билан тадқиқ этган холда, ушбу китоб илк бор ақл бовар этмас жасорат ва Холокост тарихида ўхшаши бўлмаган тирик қолиш воқеасини баён этади. "Отасининг ортидан Освенцимга кетган бола" - одамларда яхши ва ёмон жиҳатлар мавжудлиги, яқинларнинг ўзаро меҳри ҳамда инсон рухининг қувватини эслатувчи асардир..