product summery
Ўта пухта режалаштириш, бизнесни ривожлантиришга ёрдам беради. Бизнесдаги стереотипларни "Қоидаларсиз бизнес" билан синдирамиз! Жамиятимизда стереотиплар шунчалар кўпки, у одамларнинг ҳар бир ишига кириб борган. Ҳатто, бизнесга ҳам. Бизнес эгасининг ҳаракатлари уни олиб боришда муҳим рол ўйнайди. Баъзи бизнесменларнинг хато фикрлари, ҳаракатлари туфайли бутун иш барбод бўлади. Улар қандай хатолар? Ушбу хатолардан қочиш учун нима қилиш керак? "Қоидаларсиз бизнес" китоби орқали шу ва шу каби саволларга жавоб олишингиз, шунингдек, компания ва ходимларни бошқариш, сотув ва маркетинг ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлишингиз мумкин..