product summery
Шахсий компьютерлар, “iPod”, “iPad”, “iMac" ва бошқа шу каби қурилмаларни ишлаб чиқарувчи “Apple Inc." компаниясининг бош директори Стив Джобс (1955-2011) ўз даврининг ихтирочиси ва бизнес келажагини олдиндан кўра оладиган тадбиркорларидан бири эди. “Apple” компанияси унинг раҳбарлиги остида одамларнинг коммуникация имкониятларини кенгайтирди ва янги технологиялар яратди. Жобснинг мулоҳазалари беқиёс тажрибага ва теран маънога бой. Бу мулоҳазалар ўқувчига ушбу таниқли тадбиркорнинг дунёсини очиб беради. Ушбу китоб барчага, шунингдек, бизнесда ёки ихтирочилик муваффақият қозонишни истаган ҳар бир кишига мўлжалланган. Ҳа, менда “Apple”ни қутқара оладиган бир режа бор. Шуни айтишим мумкинки, бу “Apple” учун мукаммал маҳсулот ва ажойиб стратегиядир. Аммо ҳеч ким мени эшитмайди....