product summery
Мазкур китобда биз тарихга тажовуз қилаётганлар томонидан атайин Исломга оид уйдирма тўқиб, умматни ўша ёлғон таъсирида қолдириш мақсадида тарихий ҳақиқат устидан тортилган махфийлик пардасини олиб ташлаймиз. Ҳа, улар ота-боболаримиз онгига сохта тасаввур сингдириб, алдашга муваффақ бўлишди. Лекин биз буюк қаҳрамонларимиз ҳақидаги ривоятларга таянганча чин ҳақиқатни, хусусан, Ислом умматининг асл тарихини ошкор қиламиз. Қалбаки ёки бузиб кўрсатилган фактлардан халос этилган асл тарихни ўрганиб чиққач, кун ўтиб бир кун буюк бобокалонларимиз қозонган шон-шарафга биз ҳам бурканамиз. Охир-пировардида тарихга тажовуз қилаётган касларга қарши олиб борилаётган курашда биз ғалаба қозонамиз. Эртами, кечми, улар устидан ғолиб чиқишимиз муқаррар! Аллоҳ ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар («Юсуф» сураси, 21- оят).