product summery
Сиз азизларга “Араб тили дарслиги” (Алифбо) номли китобнинг 1-қисмини тақдим қилмоқдамиз. У ўзбек тилида сўзлашувчиларга, араб тили дарслигидир. У асосан тил марказлари учун мўлжалланган бўлиб, мустақил ўрганувчилар учун ҳам фойдадан холи эмас. Аввал ўқувчи араб алифбоси билан танишиб чиқади. Ундан кейин ҳар-бир ҳарфни мисоллари билан ўрганиб, луғатларни ёдлаб боради. Масалан ҳар бир ҳарфда берилган луғатларни ёд олади. Ўқувчи диққатини қаратиши лозим бўлган нуқта шуки, ҳар-бир ҳарфни аввалида сурат билан тўртта сўз берилган. У, ўша ҳарфнинг аввалда, ўртада, охири уланиб ва охири алоҳида, уланмасдан келганига мисолдир. Бу нарса, диктант ёзилганда ўта муҳим эканини билиб олади.