product summery
Бу китоб биринчи марта 1990-йилда АҚШда чиққан ва ўша пайтдан бери бир неча марта қайта нашр қилинган. Биз бу борада қўрқмасдан айта олишимиз мумкинки, шу пайтгача Россияда нашр қилинган китоблар орасида мижозларни ўзига жалб қилиш ва ушлаб қолиш мавзусида ушбу китобдан яхшироқ бошқа китоб йўқ. Ушбу китоб муаллифи Карл Сьюэлл қимматбаҳо автомобиллар савдоси билан шуғулланса-да, унинг маслаҳатлари VIP-мижозлар билан ишлайдиганларга тўғри келади: шунингдек, мазкур китобни ўқиб, сиз ҳам маҳсулотни рақибларингиздан эмас, айнан сиздан сотиб олишлари учун курашишни ўрганишингиз мумкун. Кузатувларга кўра, Россия бизнесининг 80 фоиздан кам бўлмаган қисми мижозни анча вақт ушлаб туришга эмас, балки бир марталик сотишга мўлжалланган. Қолган 20-80 фоизи мижозни узоқ вақтгача ушлаб қолишга йўналтирилган. Бироқ бунинг учун у содиқликни сақлаб туришнинг "механик” тизимларидан фойдаланилади (совғалар, дисконт карталар ва ҳокозолар). Сьюэллнинг бизнесида эса бошқача ёндашувдан фойдаланилади. Бу айнан мижозни ушлаб қолишни биринчи навбатдаги вазифа, деб билади, иккинчидан эса - бу нарсани фақат ҳамма томонидан қабул қилинган инсоний, эмоционал алоқалар билангина бажариш мумкин, деб ҳисоблайди. Китобда тадбиркорликнинг фундаментал асослари баён қилиниши билан бирга, Карл Сьюэллнинг ўзи шуғулланадиган бизнес намунасида мижозларни ушлаб қолишнинг амалдаги тизимининг тасвирланиши ҳам бор. Бу тизим шунчалик ҳар томонлама ўйлаб топилганки, фаолиятнинг деярли турли соҳасига тўғри келади. Биз унинг ғояларидан анча бурун фойдаланишни бошлаганмиз ва уларнинг ишлаётганини ишонч билан айта олишимиз мумкин..