product summery
Қўлингиздаги ушбу китоб рус адиби Лев Толстой калаина мансуб “Воскресение” романининг Холида Аҳророва томонидан “Тирилиш” номи остида таржима қилинган кўринишидир. Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айникса. туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол ва маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари – халқнинг турмуш-тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади..