product summery
Бандаларини қарзи ҳасан беришга ундаган Аллоҳ таолога У Зотнинг жалолига ва жамолига муносиб ҳамду санолар бўлсин! Қарз муомаласини гўзал равишда олиб боришни ўргатган зот, Аллоҳ таолонинг охирги набийси Муҳаммад Мустафога салавот ва саломлар бўлсин! Қарз масаласи азал-азалдан, доимий равишда кишиларнинг бошини қотириб келаётгани масалалардан бири эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Бу масалада мусулмон киши ўзини қандай тутиши лозимлиги хусусидаги ҳукмларни керагича ўрганиш ҳар бир мусулмон учун жуда ҳам зарурдир. Зотан, инсон ким бўлишидан қатъи назар, ҳаёти давомида қарз муомаласига дуч келиши турган гап: кимдир қарз олади, кимдир қарз беради. Қарз олган ҳам, қарз берган ҳам, қарзга гувоҳ бўлган ҳам бу иш бўйича мавжуд шаръий таълимотларни, қарзнинг шариатдаги ҳукмларини билиши лозим..