product summery
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Субҳаaнaллоҳ, валҳамдулиллаҳ ва лаа илааха иллаллоҳу валлоҳу акбар», денглар. Чунки улар Қиёмат куни нажот ва йўлбошчи бўлиб келади. Улар боқий қолувчи солиҳ (амал)лардир», дедилар (Имом Ҳоким ва Насоий ривояти). Ушбу китобда тасбеҳ, таҳлил, таҳмид ва такбирнинг фазилати, уларга ваъда қилинган савоб, ажру мукофотлар, улар билан келган дуолар ва бошқалар жамланган. Тилга енгил ушбу калималарнинг савоби кўп, уларни муҳофаза қилувчиларга кўплаб ваъдалар берилган. Аллоҳ таоло бизларни яхши амаллар қилишга ва Ўзининг розилигини топишга муваффақ қилсин..