Дунёдаги энг бахтли аёл (A5,қаттиқ) 184 бет

37 000

product summery

Доктор Оиз Қарнийнинг яна бир китоби Бу китоб аёл зотини ўзининг Ислом динида эканлигидан бахтиёр бўлишга, Аллоҳнинг унга берган фазлидан шод бўлишга ҳамда ўзидаги бор неъматларга хурсанд бўлишга ундайди Бу китоб ҳар бир қалби эзилган, ғам остида қолган, қайғуси зиёда бўлган инсон учун орзу чечаги, умид насими, хушхабар зиёсидир Бу китоб аёл зотига қийинчиликдан сўнг енгилликни, кенгликни кутишни айтиб, нидо қилади. Унинг заковатли ақлига, пок қалбига, соф руҳига бундай хитоб қилади: сабр қил, савоб кут, ноумид бўлма, келажакка ишон. Зеро, Аллоҳ сен билан биргадир. У Зот сенга етарлидир. У Зот сенга кифоя қилгувчи, сени сақлагувчидир! Синглим! Бу китобни ўқи. Зеро, бу китобда пухта оятлар, ҳаққоний ҳадислар, қатъий сўзлар, ибратли қиссалар, таъсирли байтлар, онгли фикрлар, тўғри тажрибалар бордир. Бу китобни ўқи, чунки у сендаги қайғу қолдиқларини, ғам шарпаларини, хавф ва изтироб даҳшатларини кетказур. Бу девонни мутолаа қил, чунки у сенинг хотирангдан ваҳима ва васваса тоғини ағдаришга ёрдам беради. Сени инсоният чаманзорига, саодат бўстонига, иймон диёрига, шодлик боғига ва сурур жаннатларига бошлайди. Шояд, Аллоҳ икки дунёда ҳам Ўзининг марҳамати ва карами билан сени бахтиёр этса! Зеро, У зотнинг карами кенгдир..

Soni