product summery
Бу асар улуғ ватандошимиз, Олтинхонтўра номлари билан танилган олим Саййид Маҳмуд Тарозий (1895-1991) раҳматуллоҳи алайҳнинг қаламига мансуб бўлиб, уни муаллиф ўз ватандошларига атаб ёзганлар. Китобнинг ушбу иккинчи нашрида жузъий ўзгариш бор: аввало, матн енгил таҳрир қилинди, баъзи ғализ ўринлар силлиқланди. Шунингдек, муаллифнинг эски баён услуби ҳозирги тилимизга бироз яқинлаштирилди. Масалан, «-ға», «-дин», «-н» каби қўшимчалар «-га», «-дан», «-ни», «-нинг»га алмаштирилди; «ул» – «у», «алар» – «улар», «эрди» – «эди», «ўлуб» – «бўлиб», «кўб» – «кўп», «ҳозирғи» – «ҳозирги», «қилунғон» – «қилинган», «топқон» – «топган», «юзинда» – «юзида» деб ўзгартирилди ва ҳоказо. Бошқа барча ўринларда матннинг асл ҳолати сақлаб қолинди..