product summery
Бироз нафас ростлагач давом этди: - Сиз одамлар бизни ваҳшийлар, иблислар деб атайсизлар, бағритош ва бешафқат дейсизлар, лекин аслини олганда ўзингиз ҳақиқий муттаҳамларсиз! Мавжудотлар ичида ҳеч бири қирғинбаротга, бузғунчи-ликка сиздек ташна бўлмаган! Сизлар ўз хирсингиз қулисиз! То ҳаддингизни кўрсатиб қўймагунимизча шундай эдингиз. Ҳаммаси бизга, яъни титанликларнинг ўзига боғлиқ бўлганда-ку, бирор тирик жонни омон қолдирмаган бўлардик. Лекин БУЮК ИМПЕРАТОРНИНГ хоҳиши ва фармойиши билан соғ қолдинглар. Яхшиям у дониш-манд раҳнамо, узоқни кўзлаб қарор чиқарган, бўлмаса йўқ бўлиб кетардинглар..