Содда Тартил (Қуръон ўқиш қоидалари) (А6, юмшоқ) 64 бет

9 000

product summery

Қуръони каримни ёдлаш, уни ўрганиб, ўргатишни бизларга неъмат қилиб берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин! «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатганларингиздир», деб марҳамат қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га чексиз салавоту дурудлар бўлсин! Азиз ўқувчи! Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сизларга тажвид илмини осон услуб билан ёдда қолдириш мақсадида тақдим этилаётган ушбу қўлланма муайян қоидаларни ёдлаб, амалда татбиқ қилишингиз учун мўлжалланган. Зеро, Қуръони каримни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан бизларгача қандай етиб келган бўлса, шундай қироат қилиш мусулмоннинг бурч ва масъулиятларидан биридир. Бундан олдин ҳам сиз азиз ўқувчиларга «тартил» номли рисола тақдим қилинган ва ўқувчиларимиз ундан кўп манфаат олган эдилар. Бироқ у рисола асосан талабалар учун мўлжаллаб тузилгани боис маълумот кенгроқ, мураккаброқ берилган эди. Шунингдек, устозсиз тушуниш қийинроқ бўлган ҳарфларнинг махраж ва сифатлари зарурий бўлгани учун бошида келтирилган эди. Ушбу қўлланма айнан «тартил» китобининг анча енгиллаштирилган содда кўриниши бўлиб, қийинроқ, аммо зарурий бўлган маълумотлар охирида берилди. Шу хусусиятлари билан оммабоп, енгил ва манфаатли бўлиб қолади, дея умид қиламиз. Мақсадимиз барча ўқувчиларни қамраб олиш. Ушбу қўлланма бошланғич ўқувчиларга, «Тартил» китоби давом эттирувчиларига ва бундан кейинги босқич «Тартил асослари» (Жазарий шарҳи) китоби мутахассисларга мўлжалланган. Аллоҳ таолодан ушбу ожизона ишимиз толиби илмлар ва ўқувчилар учун фойдали бўлишини ҳамда йўл қўйган хато ва камчиликларимиз афв этилишини сўраб қоламиз..

Soni