product summery
Ўз-ўзидан маълумки, суннат Ислом ва мусулмонлар учун ғоятда муҳим манба. Чунки у Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, яъни Аллоҳ таолонинг сўнгги мукаммал динини ўз ҳаётларида тўлиқ татбиқ қилиб кўрсатган муборак зотнинг гаплари, ишлари, маъқуллашлари, халқий, хулқий сифатлари ва таржимайи ҳоллари мажмуасидан иборатдир. Қуръони каримнинг тафсирини ҳам суннатдан ўрганамиз. Чунки Қуръоннинг биринчи ва бош тафсирчиси Пайғамбаримиз алайҳиссаломдирлар. Маълумки, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатлари Ислом динининг Қуръони каримдан кейинги иккинчи манба ҳисобланади. Суннат эса айнан ҳадис китобларида жамлангандир. Ҳадислар Ислом асосларини, унинг инсонпарварлик моҳиятини, маънавий-маърифий, ахлоқий-тарбиявий омилларнинг инсон ҳаётидаги ўрнини теранроқ англашга хизмат қилади..