Кўрлик (А5, юмшоқ) 398 бет

65 000

product summery

РоманЖозе Сарамаго — португалиялик ёзувчи, 1998-йилда Адабиёт бўйича Нобел мукофотига сазовар бўлган. У ўз асарларида фалсафа, дин, сиёсат ва ҳаётнинг моҳиятини ўзига хос услубда тасвирлайди. Унинг ёзиш услубида узун жумлалар, нуқтали-вергул кўп ишлатиш ва кўпинча қўштирмоқли диалоглар билан ажралиб туради ("Кўрлик" романида ҳам барча диологлар қўштирноқ ичида ёзилган). “Кўрлик” (асл номи: Энсаио собре а cегуеира) романи 1995-йилда ёзилган. Асар ёзилишига сабаб сифатида ёзувчининг инсониятнинг ахлоқий кўр бўлиб қолаётганига бўлган хавотири сабаб бўлган. У бу асар орқали жамият инқирози ва инсоний қадриятларнинг йўқолиб боришини тасвирламоқчи бўлган. Сарамаго асар ёзилганидан кейин шундай деган экан: “Агар сиз кўр бўлсангиз, бу сизнинг кўзингизда муаммо бор дегани эмас. Бу қалбингизда, онгигизда ва виждонингизда кўрлик борлигини англатади.” Асар мазмуни “Кўрлик” – номаълум шаҳарда содир бўлган ғайритабиий кўр бўлиб қолиш эпидемияси ҳақида. Касаллик вирус каби тарқалади ва бутун жамият тартибсизликка юз тутади. Бу кўрлик зулматли кўрлик эмас аксинча, сутдек оппоқ кўрлик ҳақида. Эпидемия натижасида одамлар ахлоқий қиёфасини йўқотади, ҳамма жойда хаос кузатилади, зўравонлик ва ҳайвоний инстинктлар устунлик қилади. Асар марказида фақат кўр бўлмаган ягона инсон – бир аёл туради. У бошқаларга ёрдам беради, лекин энг қийин синов, аслиятини, инсонийлигини ҳамда ўзлигини йўқотмасликдир. Китоб ҳақида қизиқарли фактлар Роман аниутопия жанрда ёзилган, лекин унда шаҳар, қаҳрамонлар номи келтирилмайди — бу инсониятни умумий ҳолда кўрсатиш учун қилинган. 2008-йилда ушбу роман асосида режиссёр Фернандо Меиреллес томонидан "Блинднесс" филми суратга олинган. Бош ролларда Жулианне Мооре ва Марк Руффало иштирок этган (фақат китобни ўқиб сўнг кўришни тавсия қиламан). Китоб португалликлар орасида энг кўп ўқилган асарлардан бири ҳисобланади ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Асарда фақат бир аёлнинг кўр бўлмаслиги бу – умид, ирода ва инсонийлик тимсолидир..

Soni