product summery
Шайх, имом, зоҳид, ориф ва авлиёлар султони мақомларига эга Бағдодлик таниқли уламолардан илм ўрганган олим Шайх Абдулқодир Жийлоний ҳазратларидан “Ўзингни ўнгла” китобини тақдим этамиз. Дунё муҳаббатини қалбдан олиб ташлаш, қалб зангини тозалаш, қадарга розилик, инсонлардан қўрқмаслик ва кутмаслик борасидаги сизга таъсир қила оладиган сўзларни ўқийсиз. Ваъзларида алломалар, авлиёлар ҳам иштирок этган, ширин ва кучли сўзлари билан айрим кишиларни ҳушидан кетказган олимнинг фикрларини ўқиш имконияти бор сизда. Ўқинг, ҳаётингизни, ўзингизни, йўлингизни ўнгланг!.