product summery
Китобнинг аввали бир гўдакнинг дунёга келиши билан бошланади. Кейин у болакайнинг табиатида уни бошқалардан ажратиб турувчи фазилатлар сезила бошлайди. Улғайганидан сўнг маълум вақт савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланади, кейинчалик уйланади, фарзандли бўлади... Кейин сиз ҳам мутолаа давомида у дуч келган ҳодисаларга дуч кела бошлайсиз. Гўдаклигида унга кўз-қулоқ бўлишни, болалигида у билан бирга ўйнашни, улғайгач дўстлашишни, тижорат учун йўлга чиққанида карвонига қўшилишни хоҳлайсиз. Турмуш қуриб, ота бўлганидан сўнг эса шу оиланинг аъзоси бўлишни истаб қоласиз. Хаёлан ўша замонларга тушиб қолгандай бўласиз, гўё. Сўнг ҳикоя давомида сиз суйган қаҳрамоннинг кўзларида бир маюслик акс этади, доим табассумли юзига қайғу соя сола бошлайди. Нимага деган савол туғилиши табиий. Булар ортида эса ҳамма нарса энди бошланаётган бўлади. Кутилган хушхабар амалга оша бошлайди. Китобни ўқиб бўлгач эса биз ҳаётимиздаги энг буюк инсон билан танишганимизни тушуниб етамиз. Бу бир танишув ва муҳаббат қиссаси битилган китобдир..