Дорул Арқам (А5, қаттиқ) 240 бет

60 000

product summery

Дорул Арқам бўлишга номзод уйларнинг озиғи Қуръон, илм, ирфон, ҳикмат, жойнамоз, кўзёши, марҳамат, севги ҳисобланади. Бу уй барпо бўлиш ва барпо қилишни ўйлайди. Бу уйнинг соҳиблари ўткинчи ишлар билан эмас, буюк ишлар билан машғул бўладилар. Шу сабаб уларнинг арзимас нарсаларга фурсатлари йўқ. Ана шунинг учун ҳам мазкур уйдан замонасининг Мусъаблари, Ҳамзалари, Алийлари, Абу Дужоналари, Насибалари, Сумайролари, Оишалари етишиб чиқади. Акси эса... Унда ўша уйнинг номи нима бўлса бўлсин, Дорун Надва бўлишга қадам ташлабди. Дорун Надвага айланаётган масканнинг озиғи, кун тартиби, дунёси тамоман бошқача бўлади. Агар бир уй Дорун Надва бўлса, унинг озиғи жанжал, бақир- чақир, сабрсизлик, ғийбат, куфр, беҳуда ишлар ҳисобланади. Бу уйдагилар ўзларини бекорчи ишлар билан маҳв қилганларидек, бошқаларни ҳам зое қилишга уринадилар. Мазкур хонадонга инсониятнинг энг буюк душмани шайтон устозлик қилади. Уларнинг дўстига айланиб, янада кўпроқ адашишлари учун қўлидан келган барча ишни бажаради. Демак, бизнинг бошқа танловимиз йўқ! Ё уйларимиз Дорул Арқам бўлади ва у ерда рисоладагидек мусулмонлар камол топади. Ёхуд Дорун Надвага айланади ва исмлари Аҳмад, Маҳмуд, Мустафо бўлса-да, Аллоҳ сақласин, Абу Жаҳл ва Абу Лаҳаб зеҳниятидаги кимсалар етишиб чиқади..

Soni