Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат ҳақида 101 қисса (А5, юпқа) 80 бет

25 000

product summery

Ушбу тўпламда Абу Маҳзура каби: «Қандай қилиб сочимни калталатай, ахир унга Расулуллоҳнинг қўллари теккан бўлса», дейдиган саҳобалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушлагани учунгина Анас розияллоҳу анҳунинг қўлини ўпаётган тобеъинлар билан юзма - юз келасиз. Эй қадрдон биродарим, ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг васфи, у зотга ошиқ бўлиш йўлларини баён этиб, суюкли Пайғамбаримиз учун сиз нималар қилганингиз ҳақида ҳам сўраб ўтади. Расулуллоҳга бўлган талпинишингиз, завқу шавқингиз, ғайратингизни ошириб, сўниб қолган ишқингизни аланга олдиришга уринади. Энди Пайғамбар соллаллоҳу алайхи васаллам биз учун ким экани, қай даражада аҳамиятли зот бўлганларини янада яхшироқ ҳис қилишимиз учун ғарблик баъзи таниқли кишиларнинг сўзларини келтираман: Ирландиялик адиб Бернард Шоу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан ҳайратланиб: «Шубҳасиз, Муҳаммад инсоният халоскоридир. Агар унингдек инсон бугунги дунё бошқарувини қўлига олса, мен аниқ ишонаманки, барча муаммоларни ҳал қилиб, инсониятни тинчлик ва саодатга элтади», деган..

Soni