product summery
Қўлингиздаги "Нега бизга зулм этдингиз?" асари бош қаҳрамони Робиянинг бошига ёшлигидан оғир кунлар тушади: укаси Исмоил сирли ўлим топади, ўғлининг жонсиз жасадини кўрган онаси ақлдан озади, уни охири жиннихонага жойлаштиришади. Энг ачинарлиси, жиннихонанинг ўта ёмон, совуқ ва зах шароити таъсирида онаси ҳам вафот этади. Бўлиб ўтган ҳамма фожиалар сабаб уйни полиция босади. Энг ёмони комиссар Исмоилнинг қотили деб Робиянинг онасини топади. Шундоқ ҳам ақлдан озиб қолган аёлни ўйнаш тутганликда, ўйнаши билан бир бўлиб, сири очилиб қолмаслиги учун ўз ўғлини ўлдирганликда айблайди. Хўш, Исмоилнинг қотили ким? Ростдан ҳам Робиянинг онаси эрига хиёнат қилган, ўз ўғли ўлимига сабаб бўлганми? Ёки бу иш ичида бошқа сир борми? Ёшгина қиз Робия бу мусибатлардан ўзига кела оладими? Бу саволларга қўлингиздаги китобдан жавоб топасиз..