product summery
Ушбу китоб Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажийнинг қаламларига мансуб бўлиб, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ва Ойбек Неъматуллоҳ томонларидан ўзбек тилига таржима қилинган. Рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида мусулмонлар учун ибрат бўлган 101 қисса-воқеалар жамланган. Ҳар бир қисса қисқа-қисқа келтирилган бўлишига қарамай уларни ўқисангиз ва уқсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида аввал англамаган гўзал тасаввурларни ҳосил қилишингиз, ўзингиз учун У зот алайҳиссаломни ҳар жабҳасида ўрнак қилиб олишингизга етарли васила бўлади, иншааллоҳ. Китобни ўқир экансиз, унда келтирилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидаги қиссалар ҳаётингиз давомида дуч келишингиз мумкин бўлган муаммоларга гўзал ечим бўлади, деган умиддамиз. Мазкур рисола тўрт қисмдан иборат. Бу китоб 1-қисм бўлса, 2-қисми Расулуллоҳ алайҳиссаломни севиш, у зотга муҳаббат қўйиш ҳақида, 3-қисми Набий алайҳиссаломнинг аҳли байтларини севиш ҳақида, охирги 4-қисми эса Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўнгги лаҳзаларидан 101 қиссалардан иборат бўлади, иншааллоҳ. Китобнинг ушбу навбатдаги жузлари ҳам тез орада нашр қилиниб, сиз азиз китобхонларнинг қалбларини хушнуд қилади, иншааллоҳ.Ушбу китоб Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Суҳажийнинг қаламларига мансуб бўлиб, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ва Ойбек Неъматуллоҳ томонларидан ўзбек тилига таржима қилинган. Рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида мусулмонлар учун ибрат бўлган 101 қисса-воқеалар жамланган. Ҳар бир қисса қисқа-қисқа келтирилган бўлишига қарамай уларни ўқисангиз ва уқсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида аввал англамаган гўзал тасаввурларни ҳосил қилишингиз, ўзингиз учун У зот алайҳиссаломни ҳар жабҳасида ўрнак қилиб олишингизга етарли васила бўлади, иншааллоҳ. Китобни ўқир экансиз, унда келтирилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидаги қиссалар ҳаётингиз давомида дуч келишингиз мумкин бўлган муаммоларга гўзал ечим бўлади, деган умиддамиз. Мазкур рисола тўрт қисмдан иборат. Бу китоб 1-қисм бўлса, 2-қисми Расулуллоҳ алайҳиссаломни севиш, у зотга муҳаббат қўйиш ҳақида, 3-қисми Набий алайҳиссаломнинг аҳли байтларини севиш ҳақида, охирги 4-қисми эса Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўнгги лаҳзаларидан 101 қиссалардан иборат бўлади, иншааллоҳ. Китобнинг ушбу навбатдаги жузлари ҳам тез орада нашр қилиниб, сиз азиз китобхонларнинг қалбларини хушнуд қилади, иншааллоҳ..