product summery
Имом Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари Мотрудия ақидавий мазҳабининг асосий ақидавий матнлари ҳисобланади. Ушбу асар ҳажми кичик бўлсада, мусулмон киши билиши, иймон келтириши ва англаши лозим бўлган иймон асосларини ўзида жамлаб, ҳар давр учун мўътабар матн бўлиб келган. Унда келтирилган маълумотлар Қуръони карим, саҳиҳ ҳадислар ва умматнинг ижмосидан олинган ва уларнинг ишончлилигига ўз давридаги, шунингдек барча етук мусулмон олимлар ҳамда уларнинг нуфузли издошлари бир овоздан якдил хулоса қилганлар. Шунингдек, асарда аҳли сунна вал - жамоадан четлашган фикрларнинг қарашлари нотоғри эканлиги илмий асосда исботлаб берилган. Муҳаддислардан Имом Аҳмад ибн Ҳанбал, Имом Насоий ва Имом Доримийлар ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Масуд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бир чизиқ чизиб кўрсатиб:» «Бу Аллоҳнинг йўлидир» ,дедилар. Сўнгра у зот унинг ўнг томонидан, чап томонидан чизиқлар чиздиларда: «Булар - турли йўллар, ҳар бир йўлда унга чақириб турувчи шайтон бор», дедилар» (Мишкатул-Масобиҳ, (1-китоб) «Иймон» боби, 160-ҳадис)..