Сафар китоби (А5, юмшоқ) 208 бет

55 000

product summery

Ҳар бир инсон умри давомида туғилиб-ўсган жойидан бошқа бирор юрт ёки шаҳарга албатта сафар қилади. Инсоннинг ватанидан ёки яшаб турган жойидан чиқиб, узоқ масофани кесиб ўтиши «сафар» дейилади. Сафар асосан ҳаж ёки умра ниятида, илм олиш, устозлар ва улуғларни зиёрат қилиш ниятида, тижорат, нафс риёзати, кўнгил ёзиш, сайр-томоша қилиш ҳамда бошқа мақсадларда қилинади. Аслида мубоҳ саналган бу иш сафар қилувчининг ниятига қараб, ибодат даражасига кўтарилиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар қилинглар, саломат бўласиз», деб марҳамат қилганлар. Уламолар қадимдан сафар одобларига катта эътибор беришган. Улар сафарнинг турларини, фойда-зарарларини, сафарда нима муҳиму, нима мумкин эмаслигини батафсил баён қилиб беришган. Бугун сиз азизларнинг эътиборингизга тақдим қилинаётган «Сафар ва унга оид Фиқҳий масалалар» китоби ўз номига мувофиқ, сафар қилиш билан боғлиқ фиқҳий масалаларни ўз ичига олган. Китобда сафарнинг таърифи, сафарнинг турлари, ундан кўзланган мақсадлар, сафарга тайёргарлик кўриш, аёлларнинг сафар қилиши, ибодатларнинг сафар чоғида адо этилиши, мусофирнинг одоби, аслий ва истиқомат ватани ҳақидаги тушунча ва шу каби сафар билан боғлиқ кўпгина фиқҳий ҳукмлар баён қилинган. Шунингдек, сафар чоғидаги дуо ва зикрларга ҳам кенг ўрин берилган..

Soni